22347

“Boeing 757” ҳаво кемаси Самарқанд халқаро аэропортидан Истанбул томон парвозини бошлади

Технология 30 октябрь 22:16 440

Бугун, 30 октябрь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг “Самарқанд – Истанбул – Самарқанд” йўналиши бўйича мунтазам ҳаво қатнови илк бор амалга оширилди.

Самарқанд халқаро аэропортида шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Раҳимов, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бошқарма бошлиғи Н.Аюпов ва бошқалар иштирок этди.

Ушбу йўналишдаги парвозлар ҳозирча ҳафтанинг душанба кунида амалга оширилмоқда. Шу йил 16 ноябрдан бошлаб эса пайшанба кунлари ҳам бунга қўшилади. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси янги йўналишда йўловчиларга “Airbus А320” ва “Boeing 757” замонавий ҳаво лайнерлари орқали хизмат кўрсатади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг саҳнида 180 га яқин йўловчи бўлган “Boeing 757” ҳаво кемаси Самарқанд халқаро аэропортидан Истанбул томон парвозини бошлади.

Изоҳ билдириш