22293

Telegram терроризм билан боғлиқ бўлган 8,5 минг дона канал фаолиятини чеклаб қўйди

Технология 30 октябрь 12:14 459

Telegram октябр ойида 8,5 мингдан ортиқ каналларни иш фаолиятини чеклаб қўйди. Бу ҳақида мессежер яратувчиси Павел Дуров маълум қилди.

Дуров сўзларига кўра, Telegramда зўравонликни барча шаклларда тарғиб қилиш тақиқланади.

Дастурчи фойдаланувчиларга юкламадан фойдаланишнинг умумий қоидаларини эслатиб ўтди.

Telegram орқали зўравонликни тарғиб қилиш ва тинч аҳолига зиён етказиш мумкин бўлган ҳаракатларга чорлаш «умуман мумкин эмас».

«Маҳаллий ҳукуматни танқид қилиш, амалдаги вазиятга норозилик ва сиёсий беллашувлар — бу яхши. Лекин зўравонликни тарғиб қилиш ва тинч аҳолига зиён етказиш мумкин бўлган ҳаракатларга чорлаш — мутлақо мумкин эмас», — деб таъкидлади Дуров ўзининг Telegram-каналида.

Эслатиб ўтамиз, сал илгарироқ октябр ойида Москва суди томонидан Федерал хавфсизлик хизматига ушбу дастур кодлари бўйича маълумотларни тақдим этмаганлиги ҳолати юзасидан Telegram мессежерини 800 минг рублга жаримага тортганди.

Изоҳ билдириш