22236

Тошкентда «Тошкент – Нью-Йорк» рейси ушланиб қолди

Технология 30 октябрь 8:58 483

Keча, 29 октябрь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «Тошкент – Нью-Йорк» рейси 1,5 соатга ушланиб қолди.

Миллий аваиаташувчи матбуот хизматининг хабар беришича, рейс кечикишига Россия шимоли-ғарбидаги Мурманск ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш маркази жавобгарлик зонасида ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бўлган.

Россиялик ҳамкасблар билан ҳамкорликда миллий авиакомпания муқобил йўналиш топди, ундаги парвоз хавфсизлигини текширди, шундан сўнг самолёт Тошкент халқаро аэропортидан учиб чиқди.

Кечикиш соатларида йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида уларга аэровокзалга қайтмай, самолётнинг ўзида хизмат кўрсатиш таклиф этилган.

Изоҳ билдириш