22006

Ўзбекистонда янги «GM—Ўзбекистон альянси» ташкил этилди

Технология 26 октябрь 17:19 680

сMotors компанияси янги «GM—Ўзбекистон альянси»ни ташкил этиш бўйича қарор қабул қилди.

«GM—Ўзбекистон альянси» доирасида «Ўзавтосаноат» ҳамда General Motors Ўзбекистонда автомобиллар ва двигателларини ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорда Chevrolet ва Ravon брендлари остида автомобиль савдоси бўйича ҳамкорликни давом эттиради.

«GM Uzbekistan Альянси» Ўзбекистон автосаноатининг келажакдаги тараққиётини таъминлайди.

• «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамда GM компанияси янги GM-Ўзбекистан Альянсини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилди. Бу Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган автомобиль саноатининг талабларига жавоб берадиган янги ҳамкорлик платформаси саналади.

• «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамда GM компанияси Chevrolet ва Ravon брендлари остида савдони ривожлантиради.

«Ўзавтосаноат» АЖ ва GM компанияси Ўзбекистон автосаноати ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган янги Альянс доирасида ҳамкорликдаги фаолиятини амалга оширади. «GM Ўзбекистон Альянси» мамлакатимиз автосаноатини мустақил равишда фаолият юритишига ўз ҳиссасини қўшади.

«GM Ўзбекистон Альянси» доирасида, «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамда GM компанияси Ўзбекистонда автомобиллар ва двигателларини ишлаб чиқариш, ҳамда ички ва ташқи бозорда Chevrolet ва Ravon брендлари остида автомобиль савдоси бўйича ҳамкорликни давом эттиради.

2007 йилдан буён «Ўзавтосаноат» ва GM компаниясининг ўзаро ҳамкорлиги юртимизда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга ошишини таъминлади. Ҳамкорлик доирасида маҳаллий етказиб берувчилар тармоғини кенгайтириш, маҳаллий ходимларнинг салоҳиятини ошириш, ички ва ташқи бозорлардаги мижозларга юқори сифатли автомобиллар етказиб бериш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди.

«Ўзавтосаноат» АЖ ва GM компанияси фикрича, муносабатларнинг янги шаклига ўтиш сўнгги 10 йил давомидаги соҳанинг ривожи ва унинг салоҳиятини ошганлигини акс эттиради. Ўзаро муносабатларнинг қўшма корхона шаклидан «GM Узбекистан Альянси» сифатида қайта тузилиши Ўзбекистон миллий автосаноатининг мустақил равишда фаолият юритишини таъминлайди.

Томонлар янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича тасдиқланган лойиҳалар устида ишлашда давом этади. «GM Узбекистан Альянси» доирасида томонлар шунингдек МДҲ ва янги бозорларда экспортни кенгайтириш масалаларини ўрганишади.
Альянс шунингдек GM компаниясининг автомобиль технологиялари ва ноу-хауларидан фойдаланишни таъминлайди.

Альянс доирасида «Ўзавтосаноат» АЖ автомобил ва двигателларни ишлаб чиқариш бўйича операцион фаолият, шу жумладан ташқи бозорда GM маҳсулотлари учун Ravon брендини дунёга танитиш бўйича назоратни тўлиқ ўз зиммасига олади. «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамкорликдаги фаолият фундаменти бўладиган Chevrolet автомобилларини ишлаб чиқариш ва мамлакатимиз ички бозорида сотишни давом этади, Ravon брендининг ташқи бозорга етказиб бериш эса кенгайтирилади.

«Соҳанинг мустаҳкамланаётганини инобатга олган ҳолда, хозир Альянсга ўтишнинг айни вақти. GM компанияси Ўзбекистонда қолади ва мамлакатдаги автомобиль саноати ривожига ўз ҳиссасини қўшишда давом этади», – дейди GM Operations Uzbekistan раҳбари жаноб Хектор Вильярреал.

Икки томон Альянсга ўтиш бандлик даражасига ёки автомобиль ва двигателлар ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилмаслигини тасдиқлайди. GM компанияси Ўзбекистонда автомобиль ва двигателлар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни етказиб беришни, ҳамда Ўзбекистон автосаноатини консультатив ҳамда техник кўмак беришга йўналтирилган янги ташкил топаётган GM Advisory Services компанияси орқали қўллаб-қувватлашда давом этади.

Изоҳ билдириш