21925

16 мартдан бошлаб Истанбулдан Самарқандга тўғридан-тўғри мунтазам парвозлар амалга оширилади

Технология 26 октябрь 12:28 418

Turkish Airlines авиакомпанияси 2018 йил 16 мартдан бошлаб Истанбулдан Самарқандга тўғридан-тўғри мунтазам парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан бирга ўтказиган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди, дейилади “Анадолу” ахборот агентлиги хабарида.

Эрдоғоннинг сўзларига кўра, янги парвознинг очилиши икки мамлакат халқларини янада яқинлаштиришга хизмат қилади.

Эрдоғон Мирзиёев билан самарали музокаралар давомида кенг кўламли масалалар муҳокама қилинганини қайд этди. Саноат, мудофаа, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, таълим, маданият ва бошқа соҳалардаги  ўзаро ҳамкорлик уфқлари кўриб чиқилганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 30 октябрдан Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича рейслар очиши тўғрисида хабар қилган эдик.  Мазкур Рейс очилиши тўғрисидаги келишувга Ўзбекистон ва Туркия авиацион ҳукуматларининг августда бўлиб ўтган музокаралари вақтида эришилган эди.

Изоҳ билдириш