21200

Кутилмаган ечим : Тошкентда метрополитенни яна бир бўлагини қурилиши бошланди

Технология 19 октябрь 13:43 612

Тошкентда Охангарон кўчасидаги кўчирилган трамвай линияси ўрнига метрополитенни яна бир бўлагини қўрилиши бошланди. Унинг узунлиги 11 км, “Дўстлик” станциясини (собиқ “Чкалов”) “Рохат ” айланма орқали “Қўйлиқ” бозори билан боғлайди.

Темир йўл компанияси матбуот хизмати вакили сўзларига кўра, ушбу ҳудудда ҳақиқатан ҳам метрополитен қурилиши бошланган, аммо у осма кўприк кўринишидаги ер усти метроси бўлади.

«Президент қарорига мувофиқ, Тошкентда электрлаштирилган тезюрар икки йўлли ҳалқа темир йўлини қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди», — деди у. Дастлаб электричка қуриш режалаштирилган, аммо иморатлар бузилишининг олдини олиш учун, шунингдек, чет эллик мутахассислар билан бирга олиб борилган ўрганишлардан сўнг осма кўприк туридаги ер усти метросини қуриш бўйича янги қарорга келинган. «Шаҳарнинг режаси, мавжуд иморатлар, ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари максимал даражада сақлаб қолинади», — деди темир йўл компанияси вакили,  дея хабар беради Uzbekistan Today.

Йўлларнинг умумий узунлиги 52,1 км бўлади. Улар ер ости метрополитенининг аллақачон мавжуд, қурилаётган ва режалаштирилаётган йўллари билан кесишади. Тайёргарлик даврини ҳисобга олганда, қурилиш муддати — 4 йил — 2017 йилдан 2021 йилгача. Дастлабки маълумотларга кўра, 35 та ер усти метро бекатлари қурилади. Ҳалқа метро йўлининг дастлабки қиймати 422,3 миллион долларни ташкил этади.

Режалаштирилаётган ҳалқа йўли Яшнобод, Яккасарой, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод, Чилонзор ва Сергели туманлари ҳудудидан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда пойтахтда метрополитенни Юнусобод ва Сергели бўлаклари қурилиши давом этмоқда.

Изоҳ билдириш