20988

Илк бор «Париж–Самарқанд» авиапарвози амалга оширилади

Технология 18 октябрь 8:57 413

Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Равшан Усмонов Les Entreprises du Voyage île de France Париж ҳудуди туристик компаниялар ассоциацияси президенти Л.Рабиени қабул қилди.

Учрашув Давлат туризм қўмитаси делегациясининг Парижга TOP RESA 2017 туризм кўргазмасида иштирок этиш учун амалга оширган ташрифининг мантиқий давоми бўлди, деб ёзади қўмита матбуот хизмати.

Францияга ташриф чоғида 2018 йилнинг 30 мартидан 3 апрелига қадар Самарқандда Париж ҳудуди туристик компаниялар ассоциациясининг йиллик анжуманини ўтказишга келишиб олинганди.

Самарқандда ўтказиладиган анжуман доирасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси илк бор «Париж-Самарқанд» йўналиши бўйича тўғридан-тўғри парвозни амалга оширади.

Учрашув чоғида анжуманнинг ташкилий қисмига оид дастур муҳокама қилинди.

Изоҳ билдириш