19392

Ўзбекистонда янги тўлов тизими пайдо бўлди

Технология 2 октябрь 13:53 1 015

Ўзбекистонда янги тўлов тизими — Oson синов тартибида ишга туширилди. Бу ҳақида тўлов тизими яратувчилари хабар беришди.

«Биз, авваломбор бизнинг тўлов тизимимиздан фойдаланадиган одамларни ўйладик. Сўров ўтказиб одамлар маҳаллий банклар карталари орқали тўлов амалга оширганда қандай қийинчиликларга дуч келаётганини билиб олдик. Тўлов тизими имкониятлари чексиз: коммунал хизматлар, алоқа, интернет ҳақидан тортиб интернет-магазинларда харид қилиш ёки кафе ва ресторанларда тўловлар амалга оширишга қадар», — дейилган   хизматлари тўлов тизимини ишлаб чиққан Brio Group компанияси хабарида.

Oson тўлов тизими QR-кодлар ва NFC чип орқали ишлайди. Ушбу иккала тизим электрон тўловлар амалга оширганда харидор ҳаётини жуда қулай ва хавфсиз қилишга хизмат қилади.

Айни дамда Oson тўлов тизими ёпиқ гуруҳ орасида бета-режимда синовдан ўтмоқда. Компания бизнес вакиллари, оммавий маҳсулот ва хизматлар еткизиб берувчиларни ҳамкорликка жалб қилмоқда.

Изоҳ билдириш