19337

GM Uzbekistan Malibu 2017 рангларига изох берди

Технология 2 октябрь 10:13 1 012

Repost.uz нинг ёзишича, GM Uzbekistan компанияси 29 сентябрь куни ташкил қилинган матбуот анжуманида 2017 йилги Malibu автомобили нима сабабдан фақат уч хил — қора, оқ ва тўқ кўк рангларда сотилишига аниқлик киритди.

«Моделни чиқаришдан аввал ўтказилган тадқиқот Malibu 2017 харидорлари — жиддий рангларни танлашни афзал кўрувчи салобатли кишилар эканлигини кўрсатди. Шу сабабли автомобиль линейкасида фақат учта рангни қолдиришди», — деди GM Uzbekistan режалаштириш ва мувофиқлаштириш дирекцияси директори Алишер Комилов.

Бундан ташқари, GM’дагилар компания яқин орада Malibu учун ранглар гаммасини кенгайтирмоқчи эмаслигини таъкидлади.

Изоҳ билдириш