19231

Тошшаҳартрансхизмат Wi-Fi Bus лойиҳасини йўлга қўйди

Технология 29 сентябрь 10:10 428

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида Wi-Fi Bus лойиҳасини йўлга қўйди. Бу ҳақида акциядорлик жамияти расмий сайтида маълум қилинган.

Интернетга уланиш учун ҳар қандай ускунадан Uzmobile-Wi-Fi Bus тармоғини танлаш лозим. Шундан сўнг 9432 (Uzmobile абонентлари учун) ёки (+99895)146-94-34 рақамига (бошқа операторлар абонентлари учун) ҳар қандай рамз туширилган SMS юбориш лозим.

Айни вақтда бепул интернетдан қуйидаги маршрут йўналишларида фойдаланиш мумкин: №2, №38, №72.

Маълумот учун, ушбу тармоқ орқали фақат «Ziyonet.uz» миллий маърифий-кўнгилочар порталига кириш мумкин.

Йил охирига қадар 50 маршрут йўналиши бепул Wi-Fi’га эга бўлади.

Изоҳ билдириш