19033

Автоҳалокатдан ҳимоялайдиган янги тизим жорий этилди

Технология 28 сентябрь 8:58 402

Словенияда бу тизим тез ва қулай деб топилди. Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида бу тизим Словения­да биринчи бор синовдан ўтказилди ва яхши самараларга эришилди. “ECall” бу оддийгина машинада ўрнатилган махсус қурилма. Ҳаво ёстиғи шишса ёки автомобиль тезлиги кескин ўзгариши билан, шунингдек, бирор воқеа содир бўлган тақдирда “ECall” авария тизими ишга тушади ҳамда “Қайси турдаги ёқилғидан фойдаланилган?”, “Автомобилнинг русуми қанақа?”, “Қанча йўловчи мавжуд?”, “Воқеа қаерда юз берди?” каби саволларга жавоб берадиган маълумотларни “ECall” марказига тезкорлик билан юборади.

Мутахассислар “ECall” қурилмасини ҳайдовчи ўриндиғи остида, масалан, эски русумдаги автомобиллар ўриндиғи ёнида ўрнатилиши мумкин,дея таъкидлашмоқда. “ECall” қурилмасининг нархи борасида ҳали бир тўхтамга келингани йўқ, аммо ихтирочилар томонидан унинг ҳамёнбоп бўлиши ваъда қилинмоқда.

Ҳайдовчилар ва ҳуқуқ тартибот вакилларини қурилманинг маълумотларни марказга тўғри ёки аксинча нотўғри юбориши хавотирга солмоқда. Аммо ишлаб чиқарувчилар бундай хавотирга ҳожат йўқлигини эътироф этмоқда.

Мария РИМАС, Хорватия автомобиль клуби техник ёрдам раҳбари:

— Қурилманинг асосий мақсади шуки, у одамларни қутқариш учун яратилди. Европа Иттифоқи “ECall” лойиҳани амалга ошириш орқали йилига 2000 дан ортиқ одамларни қутқариш имкониятига эга бўлади.

Европа комиссиясинингмаълумотларига кўра, дастур орқали воқеа содир бўлган пайтда оламдан ўтганлар сони аста-секин камайишига эришилган.

Изоҳ билдириш