16409

Google туфайли Япониянинг ярми интернетсиз қолди

Технология 28 август 22:25 479

Google компанияси ходимларининг йўл қўйган хатолари натижасида Япониянинг ярми интернет тармоғига улана олмади. Бу хақида The Next Web хабар бермоқда.

Ушбу холат Google ходими 25 август куни динамик маршрутизация протоколига нотўғри маьлумотларни киритиши натижасида келиб чиқди. Нотўғри маьлумотлар киритилгандан сўнг Япониянинг йирик интернет провайдерлари интернет тармоғига улана олишмаган.

Муаммо «Google»га мурожаат қилинганидан сўнг 8 дақиқа ичида бартараф этилган. Компания ходими эса йўл қўйган хатоси учун узр сўраган.

Изоҳ билдириш