15863

Хакерлар Малайзиянинг 27 та сайтини бузиб киришди

Технология 22 август 10:54 245

Индонезиялик хакерлар Малайзиянинг 27 та сайтига киберҳужум уюштиришди. Бу 29-Жануби-Шарқий Осиё ўйинларининг сувенир буклетида мамлакат байроғи хато билан тасвирлангани туфайли юз берди, деб хабар бермоқда Straits Times.

«Менинг миллий байроғим – бу ўйинчоқ эмас», – дея сайтларнинг бузиб кирилишига изоҳ беришган хакерлар.

Таъкидланишича, ҳужумга учраган ресурсларга кирганда Индонезия мадҳияси янграган.

Изоҳ билдириш