1427

Тожикистонга биринчи авиарейс 4 апрел куни амалга оширилади

Ўзбекистон 24 март 16:53 297

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 4 апрелдан бошлаб Тошкентдан Душанбега биринчи рейсни амалга ошириши кутилмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси рейсларни сешанба ва шанба кунлари амалга ошириши режалаштирилмоқда. Чипталар аллақачон сотувга қўйилган. Икки мамлакат ўртасидаги авиапарвозлар 1992 йилда, Тожикистонда фуқаролар уруши бошланганда тўхтаган. «Авиакомпания («Ўзбекистон ҳаво йўллари», таҳр.) парвозлари 4 апрел кунидан бошланади, биринчи рейсга чипталар сотувга қўйилган», — деб аниқлик киритди агентликка суҳбатдош. Миллий авиакомпания рейслари A320 самолётларида амалга оширилади. Авиакомпания хабарига кўра, Тошкент шаҳридан парвоз тонгги 7:20 га белгиланган.

Изоҳ билдириш