142

Мирзиёев ва Трамп дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирини табриклади

Ўзбекистон 27 февраль 16:58 213

Мирзиёев ва Трамп дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирини табриклади
Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан табрик алмашди.

20 феврал 2017, 07:27 Сиёсат
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Унда шундай дейилади: «Мамлакатларимиз 19 февраль куни АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигини нишонлайди. Биз икки томонлама муносабатларда эришилган кўплаб натижаларимиз билан фахрланишимиз мумкин.

Келгуси йилларда ҳам минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик соҳасидаги умумий мақсадларимизни амалга оширишда Сиз билан ҳамкорликда ишлаймиз, деган умиддаман. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон Республикаси ва унинг қўшни давлатлари суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини, шунингдек, Сизнинг Марказий Осиёни янада тараққий эттириш ва ўзаро ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлайди».

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампга йўллаган табрик мактубида шундай дейилади: «Ўтган даврда ўзаро дўстлик ва шериклик муносабатларида мустаҳкам пойдевор яратилди. Кўп қиррали ҳамкорлигимиз жадал ва кенг кўламли характер касб этди».

Давлат раҳбари Ўзбекистон ташқи сиёсатининг фундаментал принцип ва консептуал асослари ўзгармасдан қолишини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон АҚШ билан анъанавий муносабатларни сақлаш, ҳар томонлама ҳамкорликни изчил мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг қатъий тарафдоридир.

Мактубда Америка бизнесининг мамлакатда узоқ муддатли фаолият юритиши ҳамда АҚШнинг етакчи корпорация ва компаниялари билан инвестициявий-технологик ҳамкорликни янада кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланган.

Ўзбекистон Президенти ўзаро англашув, ҳурмат ва икки томонлама манфаатдорлик тамойилларига асосланган стратегик шериклик руҳидаги муносабатларни янада ривожлантириш Ўзбекистон ва АҚШ халқлари манфаатларига хизмат қилишини қайд этган.

Изоҳ билдириш