13658

Яна ошди: 25 июль ҳолатига долларнинг расмий курси эълон қилинди

Иқтисод 24 июль 15:59 689

Ўзбекистон Марказий банки 25 июлдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси аввалги ҳафтадаги қийматга нисбатан  27,91 сўмга ошди ва 4070,38 сўмни ташкил этди.

Евро курси эса 84,39 сўмга қимматлашиб, 4697,67 сўмга тенг бўлди.

1 АҚШ доллари 4070.38
1 Евро 4697.67
1 Россия рубли 69.07

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Изоҳ билдириш