13649

Атамбоев Мирзиёевни 60 йиллик юбилей билан қутлади

Ўзбекистон 24 июль 15:53 2 874

Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев табрик йўллади.

“Сизни ҳаётингиздаги муҳим воқеа – 60 йиллик юбилейингиз билан чин юракдан табриклайман. Мен Сизнинг касбий маҳоратингиз ва инсоний фазилатларингиз Ўзбекистон Республикасини янада ривожланиши учун хизмат қилишига ишонаман. Қирғизистон мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик муносабатларини мустаҳкамлаш учун қўшган ҳиссангизни қадрлайди”, дейилади табрикда.

Шунингдек, Алмазбек Атамбоев Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик, бахт, Ўзбекистон аҳолисига эса тинчлик ва фаровонлик тилаган.

Изоҳ билдириш