13620

Имомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев телефон орқали сухбатлашди

Ўзбекистон 24 июль 14:15 282

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон давлатимиз рахбари Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилиб, ўзбекистонлик ҳамкасбини 60 ёшли юбилей билан табриклади.

Тожикистон рахбарининг таъкидлашича, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон етакчиси сифатида самарали ҳаракат қилмоқда, ўз мамлакати ижтимоий-иқтисодий ўсиши ва Ўзбекистоннинг халқаро обрўси ошишини таъминламоқда, деб ёзмоқда Тожикистон раҳбарининг матбуот хизмати.

Тошкент ва Душанбенинг икки томонлама муносабатлари барча йўналишларда ривожланишига ишонч билдирилди.

Давлат раҳбарлари икки давлат муносабатларини икки халқ манфаати асосида ривожлантиришга тайёр эканликларини билдиришди, дейилади Тожикистон президенти матбуот хизматининг хабарида.

Изоҳ билдириш