13616

Ўзбекистонда яна жазирама: хаво харорати 40 даражадан кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистон 24 июль 14:01 793

24−31 июль ва  1−2 август Ўзбекистанда хаво харорати +37…+42 даражага кўтарилиши кутилмоқда, Бу ҳақида Узгидромед хабар бермоқда.

25 июль Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 25 июль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради. Кечаси 22-24, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради. Кечаси 23-28, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради. Кечаси 30-32 кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради. Кечаси 20-25, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 24-29, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради. Кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради. Кечаси 15-20, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг

 

Изоҳ билдириш