13580

Президентининг виртуал қабулхонасига 52% ишламайдиганлар мурожаат қилган

Ўзбекистон 24 июль 11:33 922

Виртуал қабулхонага 1 миллионта мурожаат тушди, деб хабар қилинди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фейсбукдаги саҳифасида.

2017 йил 21 июль куни соат 16:45 да Ўзбекистон президентининг Виртуал қабулхонасига 1 миллионинчи мурожаат рўйхатга олинди.

Келиб тушган мурожаатлар Топ-10лик бўйича бўлиниб, муаммолар қуйидагича тақсимланган:

1-ўринни: уй-жой масаласида йўлланган саволлар эгаллаган;

2-ўринни — ишга жойлашиш масаласида мурожаатлар эгаллаган;

3-ўрин — Судларда фуқаролик ишлари кўрилиши масаласида мурожаатлар;

4-ўрин — Оилага моддий ёрдам сўраб йўлланган мурожаатлар;

5-ўрин — Алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича;

6-ўрин — Болалар нафақаси бўйича;

7-ўрин — Меҳнат ва бандлик масаласи бўйича;

8-ўрин — Судларда жиноят ишлари кўрилиши бўйича;

9 ўрин — Фуқаролик паспорти масаласида;10-ўрин — Конвертация масаласи (тадбиркорликдан ташқари)да мурожаатлар.

Хабарга кўра, Президент қабулхонасига мурожаатларнинг 49%и Ишонч телефонлари орқали рўйхатга олинган.

36%и — веб сайт орқали йўлланган ва 15%и халқ қабулхоналари орқали келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси президентининг виртуал қабулхонасига мурожаат қилганларнинг энг кўп — 52%ини ишламайдиганлар ташкил қилган.

Мурожаатларнинг 29%и ишлайдиганлардан келиб тушган.

Нафақахўрлар мурожаати умумий миқдордан 17%ни ташкил қилган бўлса, мурожаатчиларнинг атиги 2%ини талабалар ташкил этган.

Изоҳ билдириш