13482

Самарқандда чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилади

Иқтисод 21 июль 15:56 346

Ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон ва ФТА “Самарқандда қаттиқ чиқиндиларни бошқарув тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида кредит битимини тузганди.

Ҳужжатга кўра, ФТА 5 йиллик имтиёзли муддат билан 20 йилга €23, 5 млн.лик кредит ажратади. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Марказий Осиёга инвестиция фонди ҳисобидан €8 млн.лик грант асосидаги молиялаштиришни амалга ошириш битими ҳам имзоланди, деб ёзмоқда Kommersant.uz.

Ўзбекистоннинг лойиҳадаги улуши, солиқ ва бож тўловларига сарфланадиган €3,2 млн.ни қўшганда, €5,6 млн.ни ташкил этади.

Лойиҳани “Maroqand Obod” ДУК амалга оширади. Ташкилот, шунингдек, кредит ва грантларни мақсадли ва самарали сарфланишига масъул.

Лойиҳа доирасида илк бор Марказий Осиёда маҳаллалар бўйлаб чиқиндиларни алоҳида йиғилишдан тортиб уларни қайта ишлаш ва утилизация қилишгача бўлган чиқиндиларни бошқариш тизими яратилади, жумладан биогаз йиғиш ташкил этилади. Жумладан 2021 йил охиригача 70та чиқинди йиғувчи машина ва бошқа зарурий техникани харид қилиш ҳамда чиқинди полигони, уларни қайта ишлаш маркази ва янги чиқиндихоналарни қуриш режалаштирилмоқда.

Президент “Maroqand Obod” компаниясига ижроия органи билан ҳамкорликда қаттиқ чиқиндиларни бошқаришга қаратилган аниқ логистик тизимини ишлаб чиқиш ва тизимдаги чиқинди йиғиш ва қайта ишлаш механизмини ўрганиб чиқишни тайинлади.

Янги полигонга ер ажратиш масаласига алоҳида ёндашилади. Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва Давлат кадастр қўмитаси билан ҳамкорликда янги полигон-биореакторининг аниқ чизмалари яратилади.

Изоҳ билдириш