13409

«Тошкент-Самарқанд» тезюрар темир йўли бўйлаб намунавий ва арзон уй-жой қурилади

Иқтисод 21 июль 10:48 416

Йил охирига қадар «Тошкент-Самарқанд» тезюрар темир йўли ёқасида жойлашган аҳоли пунктларининг архитектуравий қиёфаси яхшиланади. Бу ҳақида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 13 июлдаги қарорида (PDF) кўзда тутилган.

«Тошкент-Самарқанд» тезюрар темир йўли участкаси ёқаси бўйлаб намунавий лойиҳалар бўйича 629 та арзон уй-жой қурилади. Улар учун 79,1 млрд сўм сарфланади.

Бундан ташқари,  Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги участкалар бўйлаб жойлашган ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Ҳужжатга мувофиқ, 1 октябрга қадар 3078 та уй реконструкция ва капитал таъмирланиб, уларнинг томлари алмаштирилади, олд қисмлари таъмирланиб, девор ўрнатилади. Мазкур мақсадлар учун 33,7 млрд сўм ажратилади.

Изоҳ билдириш