13244

«Новза» масжиди мустақиллик байрамигача таъмирланади

Ўзбекистон 19 июль 22:14 575

19 июль куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Новза” жомеъ масжидида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланди, деб хабар беради Дин ишлари бўйича ахборот хизмати.

Масжиднинг ҳовлисига намозхонлар учун замонавий талаблар асосида айвон қурилади. Шунингдек, масжид таҳоратхонасини янгидан қуриш режалаштирилган.

Маълумки, мазкур масжид республикамиздан Ҳаж ва Умра сафарига отланаётган зиёратчилар учун сўнгги кузатиш маскани ҳам ҳисобланади. Шунинг учун, бу ерда аёллар учун алоҳида таҳоратхоналар ҳам бўлиши ҳисобга олинган.

Қўмита хабарига кўра, масжиднинг қурилиш-таъмирлаш ишларини Мустақилликнинг 26 йиллиги арафасида битказиш режалаштирилган.

Изоҳ билдириш