12774

Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектр йиғилиши ўтказди

Ўзбекистон 13 июль 9:15 476

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, ҳукумат аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Видеоконференция алоқаси орқали йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар кенгашлари аъзолари, маҳаллий ижро органлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди, дейилади Президентнинг расмий сайти хабарида.

 

Изоҳ билдириш