12494

Шавкат Мирзиёев Мўғулистоннинг янги президентига мактуб йўллади

Ўзбекистон 10 июль 16:58 395

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Халтмаагийн Баттулгани Мўғулистон президенти этиб сайлангани билан табриклади.“Сизнинг сайловлардаги ишончли ғалабангиз Мўғулистон халқининг сиздек бой амалий тажрибага эга ва ўз халқи ва мамлакати манфаатларига содиқ хизмат қилувчи машҳур ва нуфузли сиёсий арбобга бўлган юқори ишончи ва ҳурматини тасдиқлади”, – дейилади матни ТИВ сайти томонидан келтирилган давлат раҳбари мактубида.

Ўзбекистон Мўғулистонни кўп асрлик тарихга ва ўзига хос маданиятга, сезиларли табиий, иқтисодий ва транспорт-коммуникация салоҳиятларига эга давлат сифатида тан олиши таъкидланган.

Дипломатик муносабатларнинг 25 йиллик даврида Ўзбекистон билан Монголия ўртасида конструктив сиёсий мулоқот, халқаро ташкилотлар, аввало, ШҲТ доирасида ҳамкорлик ўрнатилди, иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар йўлга қўйилди.

“Ўзбекистон ва Мўғулистон томонларни қизиқтирган барча йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш учун кенг имкониятларга эга”, – деб қайд этилган мактубда.

Ўзбекистон президенти “биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали давлатларимиз ва халқаларимиз фаровонлиги йўлида икки томонлама муносабатларимизда сифат жиҳатдан янги саҳифани очамиз”, – деб эътироф этди.

Изоҳ билдириш