12384

Ашхабодда ўзбек-туркман чегараси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Ўзбекистон 10 июль 9:54 416

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6-7 март кунлари Туркманистонга амалга оширган давлат ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари томонидан эришилган келишувларга асосланган Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштириш масалалари бўйича музокаралар давом эттирилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, 2-7 июл кунлари Ашхабод шаҳрида дўстона ва ҳамжиҳатлик руҳида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунларига кўра Баёнот имзоланди.

Изоҳ билдириш