12180

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон 6 июль 17:37 364

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақида Қозоғистон президентининг расмий сайтида хабар берилди.

Хабарда айтилишича, давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқотида Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига соғлик, фаровонлик ва олий давлат лавозимида муваффақиятлар тилади.

«Президентлар суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар ҳамда кун тартибидаги долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашдилар», дейилади хабарда.

Шунингдек, бўлажак учрашувлар жадвали ҳам кўриб чиқилган.

Изоҳ билдириш