11966

Байналмилал маданият маркази директори вафот этди

Ўзбекистон 5 июль 11:42 547

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Республика байналмилал маданият маркази директори Насриддин Муҳаммадиев 71 ёшида вафот этди. Бу ҳақида «Кун.uz» манбаси хабар берди.

Насриддин Муҳаммадиев 2005 йилдан буён Байналмилал маданият марказига раҳбарлик қилиб келаётганди.

1946 йили Қашқадарё вилоятида туғилган Насриддин Муҳаммадиев 1968 йили Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетини тамомлаган, Носир Муҳаммад тахаллусида ижод қилган. У 1994 йилдан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида фаолият бошлаган, 1996-99 йилларда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида матбуот котиби бўлиб ишлаган. 1999-2005 йилларда у Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот хизматининг етакчи маслаҳатчиси сифатида ишлаган.

Насриддин Муҳаммадиев шу йил январида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланганди.

ASR.Uz таҳририяти шу муносабат билан марҳумнинг оила аъзоларига  чуқур таъзия изҳор қилади.

Изоҳ билдириш