11925

Президент Мираброр Усмоновни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Ўзбекистон 5 июль 9:28 268

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни 70 ёшга тўлган Мираброр Усмоновни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Мираброр Усмонов — таниқли давлат ва спорт арбоби. 1990—1992 йилларда Ўзбекистон савдо вазири, 1992—1994 йилларда «Ўзбексавдо» компанияси раиси, 1994—2005 йилларда бош вазир ўринбосари.

У 2006 йилдан Ўзбекистон футбол федерацияси президенти сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда, 2013—2016 йилларда бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ҳам раҳбар бўлган.

 

Мираброр Усмоновнинг хизматлари Ҳукуматимиз томонидан ҳам муносиб баҳоланиб, улар турли йилларда қуйидаги орден ва фахрий унвонларга сазовор бўлган:
“Меҳнат Шуҳрати” ордени (1995 й.)
Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи (1997 й.)
“Фидокорона хизматлари учун” ордени (2007 й.)
“Эл-юрт ҳурмати” ордени (2011 й.)
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” фахрий унвони (2016 й.)
“Дўстлик” ордени (2017 й.)
Мираброр Зуфарович шунингдек, Халқаро футбол федерациялар Ассоциацияси (ФИФА)нинг “Хизматлари учун” ҳамда Осиё Олимпия Кенгашининг “Олтин ордени” билан тақдирланган.

Президент фармонида Мираброр Усмонов давлат бошқаруви органлари ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, ёш авлодни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш ишига қўшган улкан ҳиссаси учун юксак унвон билан тақдирланиши қайд этилган.

Изоҳ билдириш