11860

Шаабдурахмонов Рустам Мавзурович рахбарлик лавозимига тайинланди

Ўзбекистон 4 июль 14:26 760

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекциясига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақида ҳукумат портали хабар бермоқда.

29 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг шу ҳақидаги қарори тасдиқланди.

Рустам Шоабдураҳмонов 2001—2005 йилларда Тошкент ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, дирекция ҳукуматнинг 15 июндаги қарори билан ташкил этилди. У ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича лойиҳаларга буюртма бериш, уларнинг сифатли амалга оширилиши устидан назорат қилиш билан шуғулланади.

Изоҳ билдириш