11727

Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати +44-45 даражагача кўтарилади

Ўзбекистон 3 июль 14:24 417

3-9 июль кунлари Ўзбекистон бўйлаб жазирама кузатилади. Баъзи ҳудудларда ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилади.

Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, шу кунларда ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача кўрсаткичлардан 4-6 даража юқори бўлади. Кундузи ҳарорат ўртача +38…+43 даражага етади.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳарорат +44…+45 даражагача кўтарилади, гармсель бўлиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 3-9 июль кунлари республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида Тожикистон ҳамда Қирғизистондаги музларнинг эришидан ҳосил бўлган сел оқимлари келиши хавфи бор.

Изоҳ билдириш