11683

25 ёшли Олим Тўйчиев Президент тавсияси билан янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон 3 июль 10:35 2 921

Ўзбек тилида сўзлашадиган робот ихтирочиси бўлган 25 ёшли Олим Тўйчиев Президент Шавкат Мирзиёевнинг тавсияси билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Тўйчиев Олимжон Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Бош директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.

Олимжон Тўйчиев эндиликда Агентликдаги Технологиялар трансферини ташкил қилиш ва инновация ярмаркаларини ўтказиш, Халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, Ахборот-коммуникация технологиялари ва Олий таълимдан кейинги таълим тизими бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

Шу пайтгача Олимжон Тўйчиев Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети магистратура босқичида таҳсил олиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 30 июнь куни бўлиб ўтган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги Қурултойи вақтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қурултойда чиқиш қилган 23 ёшли йигит Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазирига ўринбосар этиб тайинлади.


Изоҳ билдириш