11641

Ўзбекистонда Уруш қаҳрамонлари хотираси абадийлаштирилди

Ўзбекистон 2 июль 15:38 437

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги МДҲ мамлакатлари халқлари матонати ва қаҳрамонлигини абадийлаштириш ҳақидаги шартномани имзолади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ушбу шартномани имзолаш 2011 йилда бошланган бўлиб, унинг асосий мақсади МДҲ мамлакатларида урушда қурбон бўлганлар қабрларини сақлаб қолишдир. Шартнома бугунга қадар Украина, Белоруссия, Арманистон, Россия, Молдова, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон томонидан имзоланган эди.

Эслатиаб ўтамиз, Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистоннинг олти миллионлик аҳолисидан 1,5 миллиони иштирок этган, улардан 420 минги урушдан қайтиб келмаган, 640 минги турли жароҳатлар билан қайтган.

Ундан ташқари уруш йилларида Ўзбекистонга уруш бўлаётган ҳудудлардан юз минглаб аҳоли эвакуация қилинган.

Иккинчи жаҳон урушида 120 минг ўзбекистонликлар орден ва медаллар соҳиби бўлишган, 338 киши энг олий мукофот – Совет Иттифоқи қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

Изоҳ билдириш