11579

Ўзбекистон ИИВ Академиясида рус ва хитой тиллари курслари ташкил этилади

Ўзбекистон 30 июнь 16:33 544

збекистон Ички ишлар академиясида хитой ва рус тилларини ўрганиш бўйича курслар очилади, деб хабар қилди «Ахборот» дастурида.

Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида бўлиб, у ерда яратилган шароитлар билан танишганди.

Қайд этилишича, бундай курсларнинг очилиши бўлғуси милиция ходимларига россиялик ва хитойлик ҳамкасблардан тажриба ўрганиш имкониятини беради.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси Марказий Осиёда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун кадрлар тайёрлаш бўйича энг йирик олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Академия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 2 сентябрдаги қарори асосида ташкил этилган.

Изоҳ билдириш