11552

ТАТУда АҚШдаги нуфузли университет факультети очилади

Ўзбекистон 30 июнь 14:56 397

Жорий йилнинг 27 июн куни Wебстер университети вице-президенти жаноб Питер Махер ТАТУга ташриф буюрди.

Ташриф давомида ташкил этилган учрашув давомида ҳар икки Университетлар ўртасида имзоланган Меморандум бандларини бажариш мақсадида, Wебстер университетининг халқаро таълим дастури асосида ТАТУда факултет ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Бошланғич музокаралар натижасида, “Ахборот технологиялари (Информатика, Кибер хавфсизлик)”, “Медиа коммуникация (Телевизион технологиялари)” йўналишлари бўйича бакалавриатура дастурини ўқув жараёнига тадбиқ этиш юзасидан келишиб олинди, деб хабар бермоқда «tuit.uz«.

Фото: tuit.uz

 

Изоҳ билдириш