11490

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президентини 60 йиллик юбилейи билан табриклади

Ўзбекистон 29 июнь 22:41 371

Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Туркманистон Президентини 60 йиллик юбилейи муносабати билан самимий муборакбод этди, деб ёзмоқда президентнинг расмий сайти.

Ўзбекистонда Туркманистон Президентини жаҳон миқёсидаги буюк давлат ва сиёсат арбоби, катта ҳаётий тажрибага эга, умрини ўз мамлакати фаровонлиги ва равнақига садоқат билан хизмат қилишга бағишлаган фидойи раҳбар сифатида яхши билиши таъкидланди.

Томонлар минтақавий ва халқаро сиёсатнинг ўзларини қизиқтирган долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни юбилейи билан яна бир бор самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, давлат раҳбаридек масъулиятли фаолиятида янги-янги муваффақиятлар, қардош Туркманистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

Изоҳ билдириш