11267

Давлат рахбари ҳукумат таркибидаги муҳим лавозим тайинловларини амалга оширди

Ўзбекистон 28 июнь 11:33 1 387

Давлатимиз рахбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 июндаги бир нечта  қарорларига мувофиқ, олтита муҳим лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар бермоқда. Қуйида сизни амалга оширилган лавозим тайинловлари билан таништирамиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3093-сон қарорига мувофиқ Каримов Абдухафиз Абдуганиевич Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3091-сон қарорига мувофиқ Хайдаров Тохир Обиджонович Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3090-сон қарорига мувофиқ Низомов Баходир Махмудович Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3092-сон қарорига мувофиқ Хусанов Нодир Собирович Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3094-сон қарорига мувофиқ Бегимкулов Узокбой Шоимкулович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг илм-фан бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5096-сон фармонига мувофиқ Норкобилов Баҳромжон Тураевич Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланди.

Изоҳ билдириш