10683

Президент Конституция 25 йиллигини нишонлаш дастурини тасдиқлади

Ўзбекистон 22 июнь 10:32 388

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақида Norma хабар бермоқда.

Ҳужжат билан Конституция кунига бағишланган асосий тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастур реализацияси билан махсус тузилган ташкилий қўмита шуғулланади.

Ташкилий қўмитанинг вазифалари сирасида Конституция меъёр ва принципларини, асосий қонуннинг кенг миқёсли демократик, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини яратишдаги ўрнини очиш бериш бўйича тадбирлар ўтказиш, шунингдек, олиб борилаётган ишларни ОАВ орқали ёритиб бориш киради.

Дастурни амалга оширишга барча давлат ва нодавлат ташкилотлари, шунингдек, жамоатчилик жалб қилинади.

Изоҳ билдириш