10627

Чет элдаги Ўзбекистон маданий бойликларни қайтарувчи махсус марказ ташкил қилинди

Ўзбекистон 21 июнь 19:03 354

Шавкат Мирзиёев 20 июнь куни имзолаган қарорига биноан, Ўзбекистонда чет мамлакатларда бўлган ўзбек маданий бойликларини ўрганувчи, ҳисобга олувчи ва қайтарувчи марказ ташкил қилинади.

Янги ташкилот чет мамлакатларда сақланаётган Ўзбекистон билан боғлиқ маданий бойликлар маълумотлар базасини яратиш, уларни илмий ўрганиш ҳамда ватанига қайтариш масалалари билан шуғулланади. Шунингдек, ушбу муассаса маданий бойликларни мамлакатга олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларининг самарадорлигини аниқлаш билан шуғулланади.

Марказ Вазирлар маҳкамасининг Ахборот-таҳлилий департаментининг таълим, фан ва ёшлар сиёсати бўлими назорати остида бўлади. Шунингдек, марказ, яқинда ташкил қилинадиган, Ўзбекистонга тегишли бўлган маданий бойликларни ҳисоб-китоб қилиш билан шуғулланувчи Республика комиссиясига ҳисобот бериб боради.

Изоҳ билдириш