10449

Шавкат Мирзиёев Португалияга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон 20 июнь 10:58 321

19 июнь куни Шавкат Мирзиёев Португалия Президенти Марсело Ребело де Соузага мамлакатнинг марказий қисмларини қамраб олган ўрмон ёнғинлари натижасида инсонлар ҳалок бўлиши ва вайронагарчиликлар муносабати билан мактуб йўллади.

“Сизга таъзия изҳор этамиз ва бутун Португалия халқига, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга самимий ҳамдардлигимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз” – дейилади Ўзбекистон Президенти мактубида.

Изоҳ билдириш