10305

Шавкат Мирзиёев Россия билан битимни тасдиқлади

Ўзбекистон 19 июнь 11:23 648

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 июндаги қарори (pdf) орқали Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликка кўмаклашиш тўғрисидаги 2017 йил 5 апрель куни Москва шаҳрида имзоланган битимни тасдиқлади.

Қарорда таъкидланишича, ҳужжат Россия Федерацияси билан савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, туризм ва экология, шунингдек, ўзаро қизиқиш уйғотаётган бошқа йўналишларда ҳудудлараро икки томонлама манфаатдор ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантиришга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида Россия томонига тегишли билдиришнома йўллаш юклатилди.

Изоҳ билдириш