39624

Бош прокурор Сурхондарёга ташриф буюрди. Селдан жабр чеккан оилаларга моддий ёрдам кўрсатилади

Ўзбекистон 22 май 11:52 868

19-20 май кунлари Бош прокурор О.Муродов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган долзарб аҳамиятдаги вазифалар ижроси Сурхондарё вилоятида ўрганилди.

Вилоятнинг Қумқўрғон туманида селдан талафот кўрган “Элобод”, “Азларсой” ва “Боғор” қишлоқлари жойида ўрганилди.

Ҳозирда вилоят прокурорлари билан биргаликда селдан жабрланганларга моддий ёрдам бериш, сел оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Ўрганиш давомида, селдан жабрланган оилаларга биринчи навбатда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим, кўрпа-тўшаклар, хўжалик моллари етказиб берилди. Ҳозирда бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонасида муаммолари узоқ вақтдан буён ўз ечимини топмаётган 30 нафардан ортиқ фуқаролар Бош прокурор томонидан қабул қилинди.

Фуқаролар асосан суд ва тергов ишлари, иш ҳақи ва ишга жойлаштириш, даволаниш, уй-жой ва тадбиркорлик масаласида мурожаат қилдилар.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ҳал этилди, қолган мурожаатлар назоратга олинди.

Эслатиб ўтамиз, 18 май соат 17.40да Сурхондарё вилоятида сел оқими кузатилиб, бир қисм уйларни сув босди. Аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Изоҳ билдириш