39358

18 май соат 17.40да Сурхондарё вилоятида сел оқими кузатилиб, бир қисм уйларни сув босди. Аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинди

Ўзбекистон 19 май 10:08 1 302

Сел оқибатларини бартараф қилиш учун Қумқўрғон тумани ҳокимлигида туман ҳокими раҳбарлигида тезкор штаб тузилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидаги Элобод, Азларсой ва Боғор маҳаллалари ҳудудидаги 116та уйда яшовчи 754 нафар аҳолини эвакуация қилди.

«18 май соат 17.40да учта маҳалла ҳудудида сел оқими кузатилиб, бир қисм уйларни сув босди. Натижада аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинди», — деб маълум қилди ФВВ.

Сел оқибатларини бартараф қилиш учун Қумқўрғон тумани ҳокимлигида туман ҳокими раҳбарлигида тезкор штаб тузилди. Штаб таркибидан фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар бўлими, коммунал хизмат ва бошқа тегишли ташкилотлар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФВВ Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида 22 майгача сел келиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантирганди.

14 май куни Самарқанд вилояти Нуробод туманида сел оқими натижасида 62 хўжаликка зарар етган, 16 май куни эса Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 5 нафар инсон ҳалок бўлганди.

Изоҳ билдириш