31170

Жамоат жойларида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) ташкил этиш рағбатлантирилади

Технология 6 февраль 12:58 549

Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармонига асосан ўз ҳудудида бепул Wi-Fi ўрнатган хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базаси тегишли сифатдаги симсиз уланиш ҳудудини кенгайтириш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш ва интернет-трафикни сотиб олишга йўналтирилган харажатлар миқдорига камайтирилади ва бундай ҳудудларни ташкил этган жойларда 18 кв.м.дан ортиқ бўлмаган ўлчамдаги реклама баннери ёки ромларини ўрнатиш ҳуқуқи бепул тақдим этилади.

Шу билан биргаликда бу хизматлар сифати Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан қаътий назорат қилиб борилади. Бу ҳақида Адлия вазирлиги маълумот берди.

Изоҳ билдириш