36140

Ўзбекистонда табиий газдан бензин ишлаб чиқарувчи завод қурилади

Технология 16 апрель 15:37 208

Kawasaki Heavy Industries Ўзбекистонда табиий газдан бензин ишлаб чиқариш бўйича завод қуради. Бу ҳақида Spot «Таҳлилнома» кўрсатувига таяниб хабар бермоқда.

Япония корпорацияси вакилларининг сўзларига кўра, Kawasaki Heavy Industries Ўзбекистон бозоридаги ўз мавқеини кенгайтириш ниятида:

Маълум бўлишича, яқин вақт ичида компания делегацияси лойиҳани биргаликда амалга ошириш масаласини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради.

Kawasaki Heavy Industries, Ltd – Япониянинг Кобе ва Токио шаҳарларида бош қароргоҳларга эга бўлган корпорация, дунёдаги энг катта саноат концернларидан бири. Дастлаб компания кемасозлик билан шуғулланган, аммо ҳозирги вақтда асосий маҳсулотлари – саноат роботлари, гидроцикллар, тракторлар, поездлар, двигателлар, қуроллар, енгил самолётлар ва вертолётлар, шунингдек, Boeing, Embraer ва Bombardier Aerospace самолётлари учун эҳтиёт қисмлари.

Изоҳ билдириш