39740

Ўзбекистонда Skype, Viber ва WhatsApp мессенжерларига қўйилган блок олиб ташланди

Технология 23 май 11:41 380

Skype ва Viber мессенжерлари Ўзбекистонда яна ишга тушди. Бу ҳақида «Ўзбектелеком» бош директори Фарход Розиев Тошкентдаги ИНҲА университетида  ўтказилган #MITCROADMAP2018 анжуманида маълум қилди.

«Инженерларимиз бир неча кун давомида ишлаб Skype, Viber, WhatsApp ва бошқа дастурларда мавжуд бўлган муаммоларни бартараф қилишди. Энди уларинг ҳаммаси ишга тушди. Фойдаланишингиз мумкин», — деди Розиев.

Эслатиб ўтамиз, Skype мессенжери Ўзбекистонда 2015 йилдан буён ишламаётган эди.

Изоҳ билдириш