29361

Ўзбекистонда илк бор валюта айирбошлаш банкомати ишга туширилди

Технология 16 январь 11:07 1 194

15 январ куни Тошкентда илк бор валюта айирбошлаш банкомати ишга туширилди. Ушбу хизмат  GlobUz тўлов тизими ва Asia Alliance Bank томонидан йўлга қўйилган.

Яқин кунларда банкоматларда Евро ва Рубл алмаштириш ҳам мумкин бўлади. Янги хизмат банк филиалларига бормасдан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш имконини беради.

Банкоматнинг яна бир қулайлик тарафи ҳозирги вақтда сизга нақд АҚШ долларини жорий алмаштириш курси бўйича айирбошлаш имконини беради.

Банкомат Тошкентнинг Яшнобод тумани Махтумкули кўчаси 2а манзилида Asia Alliance Bank офисида жойлашган ва 24 соат давомида узулуксиз ишлайди.

Банкомат GlobUz – ягона процессинг маркази Asia Alliance Bank ҳамкорлиги натижасида ишга туширилган.

Хабарда айтилишига кўра, яқин орада банкининг барча филиаллари ва одам гавжум жойлар шу каби банкоматлар билан жиҳозҳланади.

Изоҳ билдириш