47201

Ўзбекистонда бугундан 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтилади (тартиб)

Технология 10 сентябрь 9:21 778

Ўзбекистонда 10 сентябрдан бошлаб телефон рақамлари теришнинг янгича тартибига ўтади. Дастлаб ушбу тартиб фақат Тошкент шаҳри телефон рақамлари учун ишга туширилади, деб хабар қилмоқда Ўзбектелеком.

“Ҳурматли абонентлар!

Ўзбекистонда мобил ва маҳаллий алоқа абонентларининг сони жадал суръатларда ўсиб, одатий етти хонали рақамлар сони камайиб бормоқда. Етти хонали рақамли телефон тизимининг сиғими етарли бўлмаганда Халқаро электралоқа иттифоқи кўп сонли тизимга ўтишни тавсия қилади”, – дейилган хабарда.

10 сентябрдан бошлаб телефон алоқасидан фойдаланганда қуйидагиларга эътибор беринг:

Изоҳ билдириш