32274

Ўзбекистонда автомобилларни ижарага бериш хизмати йўлга қўйилмоқда

Технология 20 февраль 8:23 1 108

Ўзбекистоннинг 4 та сайёҳлик шаҳарларида автомобилларни қисқа муддатли ижарага олиш хизмати йўлга қўйилади.

Республикада бу хизмат Rent-Car номини олди. Мазкур хизмат тури илк бор Тошкент, Бухоро Самарқанд, Хоразм тажриба сифатида йўлга қўйилади.

«Автомобиллар ижараси муайян муддатга (бир неча соатдан бир неча ойгача) ҳайдовчисиз автомобилни беришни кўзда тутади. Ижарани расмийлаштириш учун паспортдан ташқари халқаро намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам керак бўлади», — деб таъкидлашди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида.

Бугунги кунда Ўзбекистонда туризм салоҳиятини ривожлаштириш, чет эл сайёҳларни жалб қилиш бўйича катта аҳамиятли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2018 йил 10 февралдан бошлаб 7 та (Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия, Япония) давлат фуқароларига 30 кунлик муддатга визасиз тартиб жорий этилди, шунингдек 39 та давлат фуқаролари учун тартиб соддалаштирилди.

Изоҳ билдириш