28690

Ўзбекистон ҳаво йўллари “жой танлаш” хизматини жорий этди

Технология 9 январь 11:05 500

Миллий авиакомпания 8 январдан бошлаб интерфаол “жой танлаш” хизматини жорий этди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Дастлабки босқичда янги хизмат яқин хориж мамлакатларига Airbus А-320 ҳаво кемаларида бажариладиган қатновлар учун кўрсатилади. Кейинчалик ушбу турдаги хизматларни барча йўналишларда жорий этиш мўлжалланган.

Олдиндан жой танлаш ва брон қилиш қоидалари билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари”  расмий сайтида танишиш мумкин.

Изоҳ билдириш